Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши депутатлари сайловини ўтказиш мақсадида Сирдарё вилоятида 1 та ҳудудий сайлов комиссияси, 40 та округ сайлов комиссияси, 11 та туман ва шаҳар сайлов комиссияси ҳамда 322 та участка сайлов комиссияси (УСК) ташкил этилган

28.09.2024

144

msk_yangiliklari_in

Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши депутатлари сайловини ўтказиш мақсадида Сирдарё вилоятида 1 та ҳудудий сайлов комиссияси, 40 та округ сайлов комиссияси, 11 та туман ва шаҳар сайлов комиссияси ҳамда 322 та участка сайлов комиссияси (УСК) ташкил этилган

 

Жорий йилнинг 27 октябрь санасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши депутатлари сайловини ўтказиш мақсадида Сирдарё вилоятида 1 та ҳудудий сайлов комиссияси, 40 та округ сайлов комиссияси, 11 та туман ва шаҳар сайлов комиссияси ҳамда 322 та участка сайлов комиссияси (УСК) ташкил этилган бўлиб, УСКларда 3476 нафар аъзолари, шу жумладан 1831 нафар аёллар раис, раис ўринбосарлари ва котиб лавозимларида фаолият олиб боришмоқда. Шунингдек, ногиронлиги бўлган УСК аъзолари сони 26 нафарни ташкил этади.

 

Сайлов жараёни ҳар қандай давлатда фуқаролик жамияти фаолиятининг муҳим қисми ҳисобланади. Сайловларнинг адолатли ва шаффоф ўтиши учун ҳар бир сайлов участкаларида ўз вақтида тўғри тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бунда сайлов участкалари тайёргарлигида бир қатор муҳим жиҳатлар эътиборга олинган :

 

 

Сайлов участкаларини жиҳозлаш - Сайлов участкалари сайлов кунига тайёр бўлиши учун уларнинг техник ва моддий жиҳозланиши муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли ҳар бир сайлов участкаси сайловчиларни қабул қилиш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида участкада овоз бериш кабиналари, овозларни яширин бериш учун мўлжалланган махсус пардалар ва барча керакли жиҳозлар ўрнатилган.

 

 

Бугунги кунгача сайлов участкаларида ишлайдиган ходимлар махсус ўқитилди ва сайлов жараёнининг барча қоидалари билан таништирилди. Улар сайловчиларга қандай ёрдам кўрсатиши, овоз бериш жараёнини қандай бошқариши ва сайлов материаллари билан ишлаши тушунтирилди. Ходимларнинг малакаси сайловларнинг шаффоф ва қонуний ўтишига катта таъсир кўрсатади. Шу билан бирга улар доимий равишда қонунчилик ва сайлов қоидаларидаги ўзгаришлар билан таништирилмоқда.

 

Сайлов участкаларининг тайёргарлиги сайловларнинг адолатли ва қонуний ўтишини таъминлаш учун муҳим босқичлардан биридир. Ҳар бир сайлов участкасида шаффофлик, хавфсизлик ва қулайликка эътибор берилган ҳолда, овоз бериш жараёнининг барча талабларга жавоб беришини таъминлаш мақсад қилиб қўйилган.

 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур