Сирдарё вилояти
ҳудудий сайлов комиссияси

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

07.09.2024

3049

msk_yangiliklari_in

Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев ҳамда Марказий сайлов комиссияси аъзоси Адҳам Ибодуллаев Сирдарё вилоятида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг сайловларини ўтказувчи шаҳар ва туман сайлов комиссиялари раислари, ўринбосарлари ва котибларининг малакасини ошириш бўйича ташкил этилган ўқув жараёнлари билан яқиндан танишди.

 

Шунингдек, вилоят ҳудудий сайлов комиссияси биносида яратилган шарт-шароитлар ҳам кўздан кечирилди. Вилоят ҳудудий сайлов комиссияси аъзолари билан учрашувда муҳим сиёсий кампанияга тайёргарлик кўриш ҳамда уни юқори савияда ўтказиш учун амалга ошириладиган чора-тадбирлар юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

 

 

 

 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур