Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2026 йил 8 июлдаги “Айрим бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловини тайинлаш тўғрисида”ги1468-сонли қарорига асосан Боёвут туманидаги 3-Наврўз ҳамда 5-Сармич сайлов округлари бўйича бўшаб қолган ўринга Халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгаши депутатлигига сайлов ўтказиш белгиланган. Шу муносабат билан жорий йил 14 июль куни Сирдарё вилояти ҲСК раиси ўринбосари Ф.Абдусатторов ҳамда комиссия котиби Ж.Шербоев томонидан Боёвут тумани сайлов комиссияси аъзоларига ушбу сайловни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш, календарь режада белгиланган вазифаларни ўз муддатида бажариш юзасидан тавсилар берилди.

