Сирдарё вилояти
ҳудудий сайлов комиссияси

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

Жорий йилнинг 27 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.

26.08.2024

14246

msk_yangiliklari_in

Шу мақсадда Гулистон шаҳридаги Ҳалима Худойбердиева ижод мактабида Сирдарё вилоятидаги округ сайлов комиссиялари раиси, ўринбосари ва котибларини ўқитиш ишлари амалга оширилмоқда.

 

Хусусан, сайлов жараёнларида амал қилиш лозим бўлган муҳим жиҳатлар, сайлов комиссиялари тизими ва фаолиятининг асосий жиҳатлари, аралаш сайлов тизими ва ўзига хос хусусиятлари, МСК нинг қарорлари ва сайловни ўтказиш бўйича календар режа бўйича амалга ошириш режалаштирилган вазифалар мазмун-моҳияти юзасидан зарур тушунчалар берилмоқда.

 

Икки кунлик ўқув машғулотлари натижаси бўйича иштирокчилар онлайн шаклда тест топшириш ҳам белгиланган яъни тест жараёнлари бевосита электрон равишда компьютердан фойдаланган ҳолатда амалга оширилади ва мана шу округ сайлов комиссиялари ўзларининг сайлов бўйича ҳуқуқий билимларини билиб олиш имкониятига эга бўлади

 

 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур