Сирдарё вилоятидаги мавжуд 322 та сайлов участкаларининг раислари, раис ўринбосарлари ҳамда котиблари учун ўқув-семинар тренинглар бўлиб ўтмоқда.

07.09.2024

203

msk_yangiliklari_in

Унда ҳудудий тренерлар томонидан иштирокчиларга ушбу сиёсий жараённинг ҳуқуқий асослари, сайлов тизимидаги янгиликлар, аралаш сайлов тизимининг моҳияти ва ўзига хос хусусиятлари, сайлов комиссиялари фаолиятининг асосий жиҳатлари ҳақида атрофлича тушунчалар берилмоқда.

 

Шунингдек, сайловчилар рўйхатини шакллантириш, сайлов комиссиялари бинолари, овоз бериш хоналарини жиҳозлашга қўйилган талаблар, муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш, овоз бериш кунига тайёргарлик борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга тўхталиб ўтилди.

 

Бундан ташқари, ушбу ўқув-семинарда, МСКнинг қарорлари билан қўйиладиган талаблар, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловининг ўзига хос ҳусусиятлари ҳам тушунтирилди.

 

 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур