Сирдарё вилоятида узоқ муддатли хорижий кузатувчилар ўз миссиясини бошлади

11.10.2024

169

msk_yangiliklari_in

Бугун Сирдарё вилояти ҳудудий сайлов комиссиясига МДҲ кузатувчилари миссияси фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўлими маслаҳатчилари Марина Афонина ҳамда Денис Варгановлар вилоятда сайловга тайёргарлик жараёнлари қай даражада олиб борилаётгани билан танишиш мақсадида ташриф буюрди.  

 

Хорижий кузатувчилар Сирдарё вилояти ҳудудий сайлов комиссияси раиси Зафар Хакимов билан мулоқот қилиб, сайловга тайёргарлик жараёнлари, бу галги сайловларнинг ўзига хос жиҳатлари, бунда ҳудудий сайлов комиссиясининг вазифалари, сайлов комиссиялари аъзоларини ўқитиш жараёни, сайловчилар рўйхатини шакллантириш, овоз беришни ўтказиш учун кўрилаётган тайёргарлик, айни пайтда сиёсий партиялар томонидан сайловолди ташвиқотини олиб бориш учун яратилган шароитлар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

 

   

 

Шундан сўнг халқаро кузатувчилар ҳудудий сайлов комиссияси раиси З.Хакимов ҳамроҳлигида ҳудудларда ташкил этилган сайлов участкаларини кўздан кечириш мақсадида Боёвут тумани "Миришкор" маҳалласи 2-сонли касб-ҳунар мактаби биносида ташкил этилган 51 сайлов участкаси, Янгиер шаҳридаги “Маърифат” МФЙдаги Тошкент кимё технологиялари институтининг Янгиер филиали биносида ташкил этилган 41- сайлов участкаси, Шукрони МФЙда ихтисослаштирилган мактаб биносидаги 36-сайлов участкаси ҳамда Гулистон шаҳридаги Халима Ҳудойбердиева ижод мактабидаги 15-сайлов участкаларида бўлиб уларнинг иш фаолияти ҳамда яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.

 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур