Сайхунобод туманидаги Ихтисослаштирилган мактабда Сирдарё вилоятидаги туман, шаҳар сайлов комиссиялари раислари, раис ўринбосарлари ва котиблари учун ўқув-амалиёт машғулотлари бўлиб ўтди

08.10.2024

122

msk_yangiliklari_in

Жорий йилнинг 7 октябрь куни Сайхунобод туманидаги Ихтисослаштирилган мактабда Сирдарё вилоятидаги туман, шаҳар сайлов комиссиялари раислари, раис ўринбосарлари ва котиблари учун ўқув-амалиёт машғулотлари бўлиб ўтди.

 

Иштирокчиларга сайлов қонунчилиги, Сайлов кодексига киритилган ўзгаришлар юзасидан тушунчалар берилди. Шунингдек, аралаш сайлов тизимининг ўзига хос хусусиятлари, овоз бериш кунига тайёргарлик, халқаро ва маҳаллий кузатувчилар ҳамда ваколатли вакилларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, овозларни санаб чиқиш ва натижаларни белгилаш, сайлов тизимидаги янгиликлар бўйича батафсил маълумотлар берилди.

 

Ўқув машғулотлари сайлов бўйича махсус қўлланма ва видеодарслардан самарали фойдаланган ҳолда савол-жавоб тарзида олиб борилди

 

 

 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур