29.05.2025

68

msk_yangiliklari_in

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2025 йил 6 майдаги “Айрим бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловини тайинлаш тўғрисида”ги 1438-сонли қарорига асосан Сирдарё вилоятининг қуйидаги жадвалда кўрсатилган сайлов округларида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг айрим бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун 2025 йил 15 июн, якшанба куни янги сайлов бўлиб ўтади.

 

Т/р

Маҳаллий Кенгаш номи

Сайлов округи номи

Сайлов участкаси тартиб рақами

Сайлов участкаси
манзили

Сайлов участкаси чегаралари

1.     

Халқ депутатлари Мирзаобод тумани Кенгаши

3-Бахористон сайлов округи

116-участка

Баҳористон маҳалласи, Яккатут кўчаси, 32-сонли умумй ўрта таълим мактаби биноси

Мирзаобод тумани, Баҳористон МФЙнинг Бахтли авлод, Якка тут, Кўклам, Зирабулоқ, Умид, Бўз, Бобур, Нафосат, Ободлик, Хилолий, Жахон, Шаршара, Мураббийлар, Заргарлик, Юксак йўл, Зийнат, Ўзгариш кўчалари ҳудудлари чегараларида

2.     

Халқ депутатлари Мирзаобод тумани Кенгаши

10-Тошкент сайлов округи

133-участка

Тошкент маҳалласи, Тошкент кўчаси,
5-сонли умумй ўрта таълим мактаби биноси

Мирзаобод тумани, Тошкент маҳалла фуқаролар йиғинининг Тошкент, А.Қаххор, А.Навоий, Бахт, Бўстон, Гулилола, Дўстлик, Ёшлар, Замондош, Заргузар, Зироат, Ибратли, Маржонбулоқ, Мевазор, Мингбулоқ, Муродбахш, Мусаффо, Наврўз, Намуна, Нурота, Обод турмуш, Ойбек, Покиза, Равнақ, Само, Сарой, Фузулий, Фусункор, Халқсевар, Хордиқ, Шодлик, Юртсевар, Якдиллик, Янги авлод, Янгихаёт кўчалари ҳудуди чегарасида.

3.     

Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгаши

16-Янгиобод сайлов округи

303-участка

“Шодиёна” маҳалла фуқаролар йиғини, Фазогирлар кўчаси, 10-уй, 10-умумий ўрта таълим мактаби биноси

Янгиер шаҳар, “Шодиёна” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Ҳуррамлик, Фазогирлар, Амир Темур, “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Тошкент, Афросиёб, Чашма, Яхшилик, Бойсун, Ораста, Пахлавон Маҳмуд, Оқтепа, Бибихоним, Юртсевар, Фусункор, Меҳржон, Равнақ, Боғиэрам, Сарбон, Далварзин, Ташаббус, Тожмаҳал, Дийдор, Олмазор, Мирхонд, Сармичсой, Оқсарой, Жамбул, Амударё, Тиллақори, Элсевар, Зилол, Ўрикзор, Сибҳидам, Шижоат, Қахрамон, Сарбаланд, Дилкушо, Алпомиш, Файзли, Арчазор уйлар.

4.     

Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгаши

20-Тажрибакор сайлов округи

111-участка

Тажрибакор маҳалла фуқаролар йиғини,

17-умумий ўрта таълим мактаби биноси

“Тажрибакор”маҳалласидаги Темир йўл, Улкансой кўчасидаги 1-33 уйлар, Зиёкор, Нурчи, Гулзор, Донгдор, Тажрибакор, Афросиёб, Соҳил, Анҳор, Камолот, Ниҳол, Ёшлик, Нонвойлар, Бинафша кўчалари  ва “Оқолтин” маҳаллаасининг Темир йўл-1, Темир йўл-2, Темир йўл-3, Маърифат, Осиё, Саҳоват, Камалак, Маданият, Ўрмончилик, Наврўз, Теракли, Асалчи кўчалари ҳамда “Х.Олимжон” маҳалласининг Гулобод кўчасининг 54-77 уйлар ва Элобод-1 кўчасидаги 1-6 уйлар ҳудудлари чегарасида.

5.     

Халқ депутатлари Оқолтин шаҳар Кенгаши

20-Истиқлол сайлов округи

316-участка

Шодлик МФЙ биноси

Оқолтин тумани, “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғинининг Равнақ, Саховат, Таллимаржон, Термиз, Тиллакори, Тожмаҳал, Хумсон, Чимён, Чўлпон, Шабнам, Шаҳрисабз, Шердор, Шеробод, Яккабоғ, Янги ҳаёт кўчалари ҳамда Беш юз аҳоли пункти ҳудудлари чегараларида.

6.     

Халқ депутатлари Сардоба тумани Кенгаши

12-Маданият сайлов округи

198-участка

Қуйитош маҳалласи, Ибн Сино кўчаси, туман Маданият бўлими биноси

Сардоба тумани, “Қуйитош” маҳалласи ҳудуди чегарасида.

199-участка

Файзлиобод маҳалласи, Боғишомол қишлоғи,
7-мактаб биноси

Сардоба тумани, Файзлиобод” маҳалласи ҳудуди чегарасида.

 

2025 йил 15 июн куни бўлиб ўтадиган сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ тадбирлар бўйича ҳудудий сайлов комиссиясининг sirdaryo.saylov.uz сайти орқали танишиб бориш мумкин.

 

Эслатма!

 

1. Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадир;

 

2. Сайлов бюллетени сайловчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида тегишли сайлов участкасининг сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларга берилади;

 

3. Овоз бериш сайлов куни соат 8:00 дан 20:00 гача ўтказилади;

 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур