Бугун Сирдарё вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда сиёсий партияларнинг ҳудудий ваколатли вакилини рўйхатга олишга доир масала кўриб чиқилди.

02.08.2024

262

msk_yangiliklari_in

Мажлисда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси ҳудудий раҳбарлари томонидан тавсия этилган ваколатли вакилларининг тегишли ҳужжатлари кўриб чиқилди. 

Шундан сўнг ваколатли вакиллар рўйхатга олиниб, уларга белгиланган шаклдаги мандатлар топширилди.

 

 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур