Бугун Сирдарё вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

21.09.2024

315

msk_yangiliklari_in

Йиғилишда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига сиёсий партиялардан кўрсатилган номзодларни рўйхатга олиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

 

Ҳудудий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 20 ва 40-моддаларига мувофиқ сиёсий партиялар томонидан "E-saylov" ахборот тизими орқали депутатликка кўрсатилган номзодлар рўйхати тасдиқланди.

 

 

Ҳудудий сайлов комиссияси беш кунлик муддатда номзодлар рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги хабарни номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, партияга мансублиги, эгаллаб турган лавозими (машғулотининг тури), иш ва яшаш жойини, шунингдек, уни номзод этиб кўрсатган сиёсий партияни кўрсатган ҳолда эълон қилади.

 

 

 

Шунингдек, йиғилишда ҳудудларда сайловга кўрилаётган тайёргарлик ишлари ҳамда вужудга келиши мумкин бўлган камчиликларни бартараф этиш бўйича фикр-мулоҳазалар бериб ўтилди

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур